Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

«Насаф»нинг ОФК Элит чемпионлар лигаси 3-туридаги рақиби ҳақида

Баҳо:
+ | -

21 октябрь кун "Насаф" клуби ОФК Элит чемпионлар лигаси мусобақасининг 3-тури доирасида Бирлашган Араб Амирликларининг "Шабаб Ал-Аҳли" жамоаси билан куч синашади.

Келинг, ушбу жамоа ҳақида бироз тўхталамиз.

"Шабаб Ал-Аҳли" жамоаси 8 йиллик тарихга эга. Клуб 2017 йили Бирлашган Араб Амирликлари футболидаги энг номдор клублар - "Ал-Шабаб" ва "Ал-Аҳли", шунингдек, "Дубай СК" клубларининг бирлаштирилишидан ташкил топган.

Жамоага мухлислар томонидан "The Red Knights" (қизил рицерлар) деган ном берилган.

"Шабаб Ал-Аҳли" ўз уй учрашувларини Дубай шаҳридаги "Рашид" стадионида ўтказади. Ушбу майдон ўз бағрига 8 мингдан зиёд мухлисни сиғдира олади.

Жамоа Бирлашган Араб Амирликлари чемпионатининг 2 карра ғолиби, 3 карра Президент кубоги соҳиби ва яна 3 карра мамлакат Суперкубоги эгаси ҳисобланади.

"Шабаб Ал-Аҳли" шу вақтга қадар Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан ўтказиладиган расмий мусобақаларда 35 та ўйин ўтказган. 13 та ўйинда ғалаба қозонган, 7 та ўйин дубайликларнинг мағлубияти билан якунланган. 11 та баҳсда эса дуранг натижа қайд этилган.

Жамоани айни пайтда 55 ёшли португалиялик мутахассис Пауло Соуса бошқармоқда. Ушбу мутахассис ўз вақтида КПР, "Суонси Сити", "Лестер Сити" каби АПЛ клубларида, шунингдек, "Салернитана" ва "Фиорентина" каби А Серия клубларида фаолият олиб борган.

Унинг бошқарувида Исроилнинг "Маккаби Тель-Авив" жамоаси ва Швейцариянинг "Базель" клублари ўз мамлакатлари Олий лигасида чемпионликга қўлга киритган. Бирлашган Араб Амирликлари чемпионатида ўтган мавсум "Шабаб Ал-Аҳли" клуби айнан Соуса қўл остида чемпионликка эришган.

Жамоа таркибида айни вақт "Валенсия" собиқ футболчиси Федерико Картабия, "Севилья" жамоаси ҳужумчиси Мунас Даббур, "Рома" жамоаси собиқ аъзоси Сардор Азмун ва Эрон терма жамоасининг асосий футболчиларидан бири Саид Иззатуллоҳи каби Европа ва Осиё футболида ном қозонган футболчилар тўп сурмоқда.

Ушбу клуб Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари учун ҳам бегона эмас. Яқин йиллар мобайнида "Шабаб Ал-Аҳли" сафида Одил Ҳамробеков, Жалолиддин Машарипов, Азиз Ғаниев каби Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари фаолият олиб бордилар.

Эслатиб ўтамиз, ОФК Элит чемпионлар лигаси 3-туридан ўрин олган "Шабаб Ал-Аҳли" — "Насаф" ўйини 21 октябрь куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 21:00 да старт олиши кўзда тутилган.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 22:30, 20.10.2025.
Ўқилди: 985 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7789]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4458]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3429]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3398]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3006]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2469]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1758]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1682]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1669]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1627]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик