«Челси» устози Жозе Моуриньо янги мавсум тайёргарлиги ҳақида фикр билдирди.
«Клуб доим яхши футболчиларни ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилган. 31 августгача таркибни шакллантириш ҳақида ўйлаяпмиз. Ҳозирча эса эшитаётганларингизнинг барчаси миш-мишлар.
Менинг вазифам жамоадаги бор футболчилардан фойдаланиш ҳисобланади. Ҳозирча уларнинг барчаси машғулотлардан мамнун.
Чемпионлик учун кўплаб жамоалар кураш олиб боради. Бизнинг вазифамиз аниқ — барча совринлар учун курашиш»,- дейди мураббий.