«Интер Майами» ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида видео эълон қилди.
Унда жамоа ҳужумчиси ва сардори Лионель Месси стадиондаги таъмирлаш ишлари фонида ҳужжатларни ўқиб, сўнгра имзолаётгани акс этган. «Фламинголар» бу постни «У уйда» изоҳи билан бирга жойлашди.
Аввалроқ, ОАВ 38 ёшли футболчи 2028 йилгача мўлжалланган янги шартномага имзо чекиши ҳақида хабар берган эди.
Келгуси йилга «Интер Майами»нинг янги стадиони очилиши режалаштирилган.
Месси «Интер Майами» таркибида 2023 йил ёзидан бери тўп суради. Бу давр мобайнида ҳужумчи барча мусобақаларда 82 та ўйинда иштирок этиб, 71 та гол ва 37 та голли узатма муаллифига айланган.













