Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Иван Бошкович: «Жиззахдаги фаолиятим давомида биринчи марта қўл остимдаги жамоа бундай ёмон ўйинни ўтказди»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 26-туридан ўрин олган «Бухоро» — «Сўғдиёна» (2:0) учрашувидан сўнг «Сўғдиёна» бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

— Ўйин ҳақида фикрингиз?

— Жуда кучсиз ўйин намойиш этдик, айниқса биринчи таймда. Ҳаводаги курашларда ютқаздик, майдон марказини ҳам бой бердик. Рақиб узун тўп узатишлар орқали учинчи зонага тез кириб келди, биз эса улгурмай қолдик. Иккинчи таймда ҳартугул сифатли футбол намойиш этдик, лекин гол уриш учун етарли бўлмади. Аммо биринчи таймда ҳимоядаги ўйинимиз умуман ўхшамади.

— «Бухоро» билан Кубок ўйинида кўргандикки, Жасур Жалолиддинов майдонга тушганидан сўнг жамоангиз ўйини анча очилганди. Ўшанда «Сўғдиёна» иккита гол урганди. Бугун Жалолиддинов ўйнамади. «Сўғдиёна»нинг ўйини Жасурга боғланиб қолганми?

— Ўтган гал фақат Дориев ўйнаяпти деб айтилди, ҳозир эса фақат Жасур ўйнайди дейиляпти. «Сўғдиёна» жамоавий ўйин кўрсатади, биз алоҳида битта футболчига боғланиб қолган эмасмиз. Бугун кўп ўйинчиларимиз майдонда кўринмади, буни эса таҳлил қилиб чиқамиз. Жиззахдаги фаолиятим давомида биринчи марта қўл остимдаги жамоа бундай ёмон ўйинни ўтказди. Буни таҳлил қилмасак бўлмайди. Шахсан мен учун бу аламли мағлубият. Уч йил ичида энг кучсиз ўйинимиз шу бўлди. Рақиб жамоани ғалаба билан табриклайман.«Бухоро» ҳар ўйинни шундай ўтказса, ўз майдонида исталган рақибни мағлуб эта олади. Биз агрессив футбол кўрсатишимиз керак эди, аммо ҳеч нарса ўхшамади.

— Мутахассис сифатида Кубок финалида қандай натижа кутяпсиз?

— Финал ўз номи билан финал. Бунда савия жиҳатдан кучсиз кўринган жамоа ҳам яхши ўйнаб ютиб қўйиши мумкин. Чунки финал битта ўйиндан иборат ва эътибор ҳам шунга яраша бўлади. «Бухоро» — курашувчан жамоа, Кубок финалида ҳам жиддий курашса керак. Мен омад тилайман.

Манба: https://t.me/pfcsogdianauz
Киритилди: 22:36, 23.10.2025.
Ўқилди: 667 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5735]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3948]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3362]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3250]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3147]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [3024]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2942]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2614]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2375]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2100]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик