Кириш Регистрация

“Челси” “Реал” қизиқиш билдирган футболчи билан шартнома имзоламоқчи

Баҳо:
+2 | -

Лондоннинг “Челси” клуби “Бавария” марказий ҳимоячиси Дайот Упамекано трансфери учун курашга қўшилди. Бу ҳақда TeamTALK нашри хабар берди. Манбага кўра, франциялик футболчига “Ливерпуль”, “Интер” ва Мадриднинг “Реал” клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Мюнхенликлар 26 ёшли ҳимоячининг трансфер нархини 60 миллион евро атрофида баҳоламоқда. Шунга қарамай, Упамеканонинг “Бавария” билан амалдаги шартномаси 2026 йил ёзигача мўлжалланган. Агар клуб футболчи билан янги битим тузишга улгура олмаса, уни кейинги йил текинга қўлдан бой бериши мумкин.

“Челси” трансфер рўйхатида Упамеканодан ташқари “Кристал Пэлас” ҳимоячиси Марк Гехи, “Ноттингем Форест” футболчиси Мурильо ва “Бенфика” вакили Томас Араухо ҳам бор. Лондон клуби ёзда Йоррел Хатони харид қилган бўлса-да, Трево Чалоба ва Аксел Дисаси ўрнини тўлдириш учун яна бир марказий ҳимоячи изламоқда.

Маълумот учун, Дайот Упамекано жорий мавсумда “Бавария” сафида 16 та ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатма муаллифи бўлди. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 60 миллион еврога баҳолаган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 09:45, 24.10.2025.
Ўқилди: 2021 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8382]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4432]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4358]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3842]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3822]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3719]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3118]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2823]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2674]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2440]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик