Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Аллегри "Милан"нинг "Пиза"га қарши ўйиндаги муваффақиятсизлиги сабабларини айтди

Баҳо:
+ | -

"Милан" А Серия 8-туридан ўрин олган жума кунги баҳсда ўз майдонида "Пиза"га ютқазиб қўйишига бир бахя қолди (2:2).

Меҳмонлар 86-дақиқада ҳисобда олдинга чиқиб олишди, аммо "россонерилар" ўзларида куч топа олишди ва сенсацион мағлубиятдан қутулиб қолишди - 93-дақиқада Закари Атекаме таблода тенгликни ўрнатди.

"Дуранг қайд эта олганимиздан хурсандмиз, аммо бугун кўплаб хатоларга йўл қўйилди - хулоса чиқариш керак. Биринчи голдан кейин иккинчи голни ҳам уришимиз керак эди. Бунинг ўрнига ихчамликни йўқотдик, майдон марказида узилишлар пайдо бўла бошлади. Яна бир муаммомиз - ўйин охирида ўзимизни йўқотиб қўймоқдамиз, бу эса иккинчи голга сабаб бўлди," - деди Аллегри Sky Sport нашрига берган интервьюсида.

Киритилди: 07:58, 25.10.2025.
Ўқилди: 408 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик