Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Аморим ўзини ҳайрон қолдирган "Манчестер Юнайтед" футболчисини айтди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим жамоа дарвозабони Сенне Ламменсга қойил қолди.

Ўтган ҳафтада бельгиялик янги футболчи "қизил иблислар"га меҳмонда "Ливерпуль" устидан кутилмаган ғалабани қўлга киритишга ёрдам берди (2:1).

"Ламменс мени ҳайрон қолдирдими? Ҳа, бироз, чунки "Манчестер Юнайтед" дарвозабонлари атрофида доим шов-шув кўп, бу оғир. У энди ёш бола эмас, лекин ҳали анча ёш ва босимга яхши дош бермоқда," - деди Аморим матбуот анжуманида.

23 ёшли Сенне Ламменс сентябрь ойи бошида "Антверпен"дан "МЮ"га ўтганди. Трансфер қиймати 21 млн еврони ташкил этган.

Киритилди: 08:11, 25.10.2025.
Ўқилди: 1312 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик