Лондоннинг «Челси» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоага келишидан олдин фақатгина Фрэнк Лэмпард билан суҳбатлашгани ва унга «Стэмфорд Бриж»дан кетмаслигини маслаҳат берганини гапириб ўтди.
«Мен у пайтда ҳали «Челси» билан музокаралар олиб бормаётгандим. Мен фақат Фрэнк билан гаплашгандим. У менинг дўстим бўлиб қолганди ва доимо бир-биримиз билан алоқага чиқиб турардик».
«Мен унга Америкага кетмаслигини маслаҳат бергандим. Унга жуда кучли футболчи экани, ҳар ҳафтада юқори савияда футболчи эканини ва жиддий мусобақаларда иштирок этиши кераклигини айтдим».
«Менинг фикримча у «Челси»да қолиши керак. Агар у жамоага керак бўлмай қолган тақдирда ҳам премьер-лиганинг бошқа жамоасига ўтиши лозим эди. Чунки у юқорида савияли мусобақада иштирок этиши керак бўлган футболчи. У менга премьер-лиганинг бошқа клуби сафида тўп суришни истамаслигини билдирганди», дея таъкидлаб ўтди Маур.
Маълумот ўрнида, Лэмпарднинг клуб билан шартномаси 2014 йилнинг ёзига қадар давом этади.