Кириш Регистрация
05/02 13:00 Ироқ 2-4 Эрон
05/02 17:00 Индонезия 5-3 Япония
07/02 00:45 Верона - Пиза
07/02 01:00 Лидс - Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта - Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона

Роналду: “Ҳали ҳам жамоамга фойда келтиряпман. Нега тўхташим керак?”

Баҳо:
+ | -

“Ан-Наср” ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионати 6-туридан ўрин олган “Ал-Ҳазм”га қарши учрашувда рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ўзининг профессионал фаолиятидаги 950-голига муаллифлик қилди.

Мазкур натижадан сўнг португалиялик футболчи ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

“Одамлар, айниқса оилам, менга тез-тез шундай дейишади: ‘Етар энди, тўхтасанг ҳам бўлади. Сен аллақачон ҳаммасига эришдинг. Нега мингта гол урмоқчисан?’

Лекин мен бундай ўйламайман. Ҳали ҳам яхши ўйин кўрсатаяпман, клубимга ва терма жамоамга фойда келтиряпман. Нега шу руҳда давом этмаслигим керак?

Қанча вақт футбол ўйнашимни билмайман, аммо қолган йилларни завқ билан ўтказмоқчиман”, деди Роналду Canal 11 телеканалига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Криштиану Роналду фаолияти давомида “Спортинг”, “Манчестер Юнайтед”, “Реал Мадрид” ҳамда “Ювентус” клублари шарафини ҳимоя қилган. Ҳозирда Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клубида тўп тепмоқда. Роналду Португалия терма жамоаси сафида Икки карра Миллатлар Лигаси ҳамда 2016-йилги Европа чемпионати ғолиблигини қўлга киритган. Ҳужумчи жорий мавсум “Ан-Наср” сафида 8 та учрашувда майдинга тушиб, 7 та гол ҳамда 2 голли узатма муаллифига айланган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:08, 27.10.2025.
Ўқилди: 1490 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.