Кириш Регистрация

Ямал билан суҳбатлашган блогер «эл-класико»да юзага келган можаро учун жавобгарликни ўз зиммасига олди

Баҳо:
+ | -

Испаниядаги медиа-футбол турнири Kings League подкасти бошловчиси Ибай Льянос «Реал» ва «Барселона» (2:1) ўртасидаги «эл-класико»да юз берган можаро учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

«Ямалнинг сўзлари туфайли юзага келган «эл-класико» ва бутун дунёдаги шов-шувда қисман менинг айбим бор. Стримда биз «Реал» ёки «Барса» ҳақида гаплашмоқчи эмасдик, шунчаки кўнгилочар эфир қилишни хоҳлагандик. Бир пайт Ламин “Мадрид алдов билан ўйнайди” деди.

Бу хабар “Реал”нинг кийиниш хонасигача етиб борди. Мадридликларнинг “сўзлар” ҳақида айтган гаплари айнан бизнинг стримга ишора эканини англаш учун инсон ўта ақлли бўлиши шарт эмас. У эфир фақат мен медиалига ўйинини бошқа санага кўчиришни сўраганим учун бўлган. Бу аҳмоқона кўринганди, лекин натижада полиция «эл-класико»га аралашишигача бориб етди», — деди Льянос ижтимоий тармоқлардаги видео мурожаатида.

Учрашувнинг якунига бир неча сония қолганда жамоалар захира скамейкалари яқинида тортишув юз берди. Финал ҳуштагидан кейин майдондаги футболчилар ҳам тортишувга қўшилди. «Реал» ўйинчилари «Барселона» вингери Ламин Ямаль томон хос ишора қилиб, ундан сукут сақлашни талаб қилишди.

Манба: championat.com
Киритилди: 14:40, 28.10.2025.
Ўқилди: 4406 марта.
Фикрлар: 29 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7204]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3510]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3311]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3065]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2278]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2203]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2133]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2121]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2036]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2026]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик