"Наполи" яримҳимоячиси Кевин де Брюйне эртага, 29 октябрь куни Бельгиянинг Антверпен шаҳрида операция қилинади. Бу ҳақда Corriere dello Sport, Gazzetta ва Tuttosport нашрларига таяниб Football-Italia хабар берди.
Corriere dello Sport хабарига кўра, "Манчестер Сити"нинг собиқ юлдузи аллақачон операцияга тайёргарлик кўриш учун Бельгияга етиб келган.
Хавбек уч ойдан тўрт ойгача сафдан чиқади. Унинг тахминан 2026 йилнинг февралида ўйинга қайтиши кутилмоқда.
Де Брюйне шанба куни А Серия доирасида "Интер"га қарши ўйинда сон мушакларидан жиддий жароҳат олган эди.













