Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Stadion.UZ: Биз «кампаниявоз» эмасмиз!

Баҳо:
+13 | -

Бу раддияга имзони "Стадион" таҳририяти чеккан бўлса-да, сиз буни нафақат бир ярим йил олдин очилган сайт маъмурияти номидан, балки, анча йиллар давомида ўзбек футболи дардида юраклари ҳамоҳанг ураётган, "Чемпион", UFF.UZ ёки бошқа нашрларда меҳнат қилиб, фикр-у хаёли мухлислар дардини оммага олиб чиқиш бўлган бир гуруҳ йигитлардан, деб билинг!

Ўзимизни мақтаётганимиз жиғингизга тегмасин, зеро, сизларга етказилаётган бу ноқулайлик фақатгина бизга бўлаётган бўҳтонларни осонгина "ҳазм" қилиб юбораётганингиз учун кичкина жазо, холос.

Миллий терма жамоамиз учун ЖЧ-2014 4-саралаш босқичи ўйинлари якунлангач, ўтган цикл давомида бажарилган ишлар, пайдо билан муаммо ва хатолар ҳақида ёзиш, асосийси ушбу мавзуни имкон қадар кенгроқ тарзда кун мавзусида ушлаб туришга ҳаракат қилинди.

Бу ҳар доим қилинган ва қилиниши керак бўлган иш, долзарб мавзу. "Терма жамоамизда ҳаммаси жойида" экани, "қўлга киритилган натижа тарихда энг яхши бўлгани"ни айтиб, Европа трансферлар оламига шўнғишимиз ҳам мумкин эди, лекин бу ҳолда мухлислар дардини кўтариб чиққан бўлармидик, ажабо?!

Баъзи ҳамкасбларимиз олиб чиқилаётган мақолаларни ғаразли ниятларда қилаётганимизни айтмоқдалар.

Жумладан, Диёр Имомхўжаев ўз твиттер аккаунтида ёзишича, сайтимиз маълум бир йўналишдаги компаниявозлик-агитация ишларини олиб бормоқда экан. Асос сифатида, эълон қилинаётган мақолаларнинг ҳаммаси Миржалол Қосимовни термадан кеткизишга қаратилган муайян ва режали ҳаракат эканини айтади.

Биз бу айбловни ўзимиз учун ҳақорат, деб биламиз ва жавоб беришга мажбурмиз!

Биринчидан. Ушбу мавзу сайтда кўтарилган илк кунда акция уюштирилгани рост. Фақат акция маълум бир фикрни агитация қилишга эмас, мавзу юзасидан журналистларнинг фикрларини билишга қаратилганди. Саволларда ҳеч қанақа провакация бўлмаган, журналистлар чекланмаган. Қизиқ томони, сайтда ишлайдиган аксарият журналистларнинг фикри бир жойдан келиб қолганининг "кампаниявозлик"ка асос қилиниши кулгили.

Иккинчидан. Сайтда мақоланинг мавзуси, унда билдирилган фикрлар танланмайди. Сайтимизда журналистларимиз томонидан ёзилган ёки сайт электрон почтасига мухлислар томонидан жўнатилган ҳар қандай фикрлар эълон қилинади. Агар сўнгги пайтларда ёзилаётган аксарият мақолалар ва фикрлар маълум ва бир хил йўналишда бўлиб қолаётган бўлса, сайтнинг айби эмас, кўпчиликнинг бир хил фикрлаётганидан дарак.

Мисол учун, сайтни нохолисликда айблаган Диёр Имомхўжаевнинг ҳам ушбу сайтда ўз блоги бор. Ҳар қанча фикрни у шу блоги орқали билдириши мумкин эди ва бунга ҳеч қандай тўсқинлик йўқ.

Учинчидан. Ҳар қандай журналист мавзуга оид ўз қарашларини баён қилиши мумкин эди ва ҳозир ҳам мумкин. Журналистнинг вазифаси ҳам шудир. Ҳеч нарсани кутмасдан ўз фикрини баён қилиш, асосга қарши асос, фикрга қарши фикр билан курашиш. Туҳмат қилиш эмас. Таассуфки, исмини тилга олмаймиз, баъзи журналистларнинг ЎФФга бориб, устимиздан арз қилганини эшитдик. Шуми фикрга қарши фикр?

Тўртинчидан. Диёр Имохўжаев ўз твиттер-аккаунтида журналистларнинг мураббийни алмаштириш ҳуқуқи йўқлигини айтибди. Ҳатто журналист мутахассис бўлмай туриб, мураббийнинг хатоларини айтишга ҳаққи йўқ экан!

Ҳакамлик ҳақида мутахассис бўлмай туриб, Равшан Эрматовни нохолисликда, "ақли-ҳуши жойида бўлмаганлик"да ва "нотўғри қарор чиқариш"да айблаган журналистдан бундай даккини эшитиш бизга ғалати туюлди.

Жавобан шуни айтишимиз мумкинки, журналист ҳеч қандай қарор қабул қилмайди, аммо журналист маълум мавзуни кун тартибига қўйиши мумкин.

Сайтнинг ягона "айби" — терма жамоа бош мураббийи масаласини кун тартибига қўйгани бўлди, холос. Ва тўғри қилинди!

Энди мутахассисларимиз ва ҳурматли Мираброр Зуфаровичдан қарор кутиб қоламиз ва ўз муносабатимизни билдирамиз. Биз журналистиканинг бир талабини бажардик, саволни ўртага чиқардик. Ҳамаси яхши, 14 очко олинди, дея вазиятни кўмиб юбормадик.

Бешинчидан ва энг асосийси. Нафақат ушбу сайт, балки мана шу сайтда фаолият кўрсатаётган журналистлар ҳеч қачон ўз манфаати йўлида холислигини сотиб юбормаганлар. Фидокорлик ва холислик ҳақида ҳар ким исталганча мақтаниши мумкин, лекин сиз бу ҳақида бонг ураётганлардан ўша соҳадан келаётган манфаатини бир кесиб қўйинг, ана ўшанда ким фидокор, ким холислиги билинади.

Бу сайтда ишлаётганлар ўз вақтида, ҳеч қандай моддий манфаатсиз ўзбек футбол мухлисларини бирлаштирувчи, уларни дардини оммага олиб чиқувчи илк сайтга асос солганлар.

Бу сайтда ишлаётганлар ўз вақтида, турли футбол нашрларида ҳеч қандай моддий манфаатсиз меҳнат қилишган.

Ҳатто газета раҳбарлари молиявий муаммолар туфайли газета чиқаришни истамай қолган пайтларда ҳам, "Майли, бепул ишлашга ҳам розимиз, фақат газета чиқсин, илтимос", деб ялиниб-ёлвориб, яна кечаси билан ишда давом этган журналистлар ишлайди бу ерда.

Холисликни энг муҳим талаб сифатида қўйиб кетган устозлардан сиз мухлисларни омонат сифатида қабул қилиб, унга хиёнат қилишни оғир гуноҳ деб биладиган йигитлар ишлашади бу ерда. 

Бировни турли яширин манфаатлар йўлида кампаниявозлик қилишда айблаш айримлар учун жуда осон. Биз учун эса бу жуда оғир ва катта зарба. Чунки биз футболга бундай мақсадларда кирмаганмиз.

Бизнинг орзуларимиздан бири — қачонлардир журналистика ҳам КАСБга айланса. Биз журналистлика орқали топган ҳалол пулларимизга оиламизни боқиш имконига эга бўлсак.

Бизнинг бирдан бир орзуимиз — қанийди мана шу кунларга етсаг-у, сизлар билан мулоқотларимизда, мунозараларимизда, ҳамкорликларимизда моддий қийинчиликлар халақит бермаса.

Биз футболда фақат мана шу йўлни тўғри деб биламиз ва фақат мана шу йўлдан борамиз. Яратгандан ўша кунлар келишигача бизга сабр бардош беришини сўраймиз, холос! 

Ёлғонлардан пок бўлган рўзаи Рамазон ойида шуни айта оламизки, бизнинг барча мақолаларимиз, барча меҳнатимиздаги ягона манфаат — ўзбек футболи ривожидир. Бизни айблаётган ҳамкасбларимиздан ҳам худди шундай қасамёдни кутиб қоламиз.

Туҳматчиларга яна бир маслаҳат: сайтларда ёзилаётган мухлисларнинг шарҳларини ўқинг. Стадион.уз сайтидан ташқарига, кўчага ҳам чиқинг. Мухлислар дардини, уларнинг фикрларини эшитинг. Қани нима дейишяпти экан? Агар ўша кўчадаги мухлисни ҳам шу "кампания"нинг аъзоси, деб ўйлайдиган даражада ахмоқ бўлмасангиз, фикрлар сизни янада хафароқ қилиши табиий.

Стадион.уз сайтини кампаниявозликда ва ғаразли манфаатдорликда айблайдиганга эса бу сайтга бошқа кирмасликларини маслаҳат берамиз. Ахир ўзини ҳурмат қилган инсон ўзи ҳурмат қилмаган шахсларнинг фикрларига қизиқиш билдирмаслиги керак, шундай эмасми?

Stadion.uz сайти таҳририяти

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:29, 17.07.2013.
Ўқилди: 15003 марта.
Фикрлар: 388 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.