Кириш Регистрация

Асадбек Жўрабоев: «Насаф»га қарши ўйинлар азалдан кескин курашлар остида кечган»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 27-туридан ўрин олган «Навбаҳор» – «Насаф» жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида «лочинлар»нинг 21 ёшли маҳоратли ҳужумчиси Асадбек Жўрабоев бўлажак беллашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

— Бўлажак рақибимиз – «Насаф» амалдаги мамлакат чемпиони ва жорий мавсумда ҳам ўз унвонини сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда. Шунингдек, «Навбаҳор»нинг «аждарлар»га қарши кечадиган учрашувлари азалдан кескин ва муросасиз курашлар остида кечган. Шу боис, бу сафарги баҳс ҳам бундан мустасно бўлмайди, албатта.

Ўтган ўйинда имкониятни бой бериб, мухлисларни ранжитиб қўйдик. Шу боис, бўлажак учрашувда ишқибозларга қувонч улашиш, ғалаба қозониш ниятида майдонда тушиб, буни амалга ошириш учун барча имкониятимизни ишга соламиз.

Мухлислардан эса жамоамизни ёлғизлатиб қўймасликлари, стадионда муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб туришларини сўрайман. Биз эса қўлдан келганича, уларнинг уларнинг ишончларини оқлаш, уйларига хурсанд ҳолда қайтишларини таъминлашга ҳаракат қиламиз, — деди Асадбек Жўрабоев.

Манба: @fcnavbahor
Киритилди: 23:24, 29.10.2025.
Ўқилди: 1024 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9044]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4626]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4564]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4193]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4074]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3269]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3003]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2903]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2665]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2409]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик