Кириш Регистрация

Ислом бирдамлик ўйинлари учун футзалчиларимизнинг тақвими эълон қилинди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Ноябрь ойининг дастлабки ўн кунлигида жаҳон спорт жамоатчилигининг диққат маркази Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрига қаратилган бўлади. Ана шу масканда VI Ислом бирдамлик ўйинлари бўлиб ўтади.

Спортнинг 23 та турини ўзида жамлаган мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон делегацияси ҳам катта таркиб билан иштирок этиши кутилмоқда. Биз учун эътиборли жиҳати шундаки, футзал баҳсларида мамлакатимиз шарафини Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоя қилади.

Кеча Ар-Риёдда гуруҳ босқичи ўйинларининг тақвими эълон қилинди. Унга кўра, Нодир Элибоев шогирдлари мусобақани 4 ноябрь куни мезбонлар — Саудия Арабистони терма жамоасига қарши баҳс билан бошлайди.

6 ноябрь санасида бўлиб ўтадиган иккинчи турда Озарбайжон терма жамоасига қарши майдонга тушамиз.

8 ноябрь куни эса гуруҳ босқичини Ливия терма жамоасига қарши ўйин билан якунлаймиз.

Айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ислом бирдамлик ўйинларига қизғин тайёргарликни пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт мажмуасида олиб бормоқда.

Киритилди: 10:33, 30.10.2025.
Ўқилди: 590 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6723]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3257]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2879]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2872]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2063]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1845]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1826]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1599]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1599]

Мюллер "Олтин тўп" учун икки асосий фаворитни ажратиб кўрсатди [1560]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик