Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

"Вулверхэмптон"нинг ишдан бўшатилган мураббийи: "Жамоани бошқариш мен учун шараф бўлди"

Баҳо:
+ | -

Португалиялик мураббий Витор Перейра "Вулверхэмптон" бош мураббийлигидан бўшатилганига изоҳ берди.

"Вулверхэмптон"га мураббийлик қилиш ва бу клуб ва унинг мухлислари билан ноёб лаҳзаларни бошдан кечириш шараф бўлди. Мен клуб эгаларига ишончлари учун, футболчиларга ушбу ойлардаги машаққатли меҳнатлари ва фидойиликлари учун ҳамда барча ходимларга ўзимни оиламизнинг бир аъзосидек ҳис қилганликлари учун миннатдорчилик билдирмоқчиман", - дея Перейранинг сўзларидан иқтибос келтиради журналист Бен Жейкобс.

Перейра "Вулверхэмптон"ни 2024 йилнинг декабридан буён бошқариб келаётганди. Жорий мавсумдаги ўнта ўйиндан сўнг жамоа бор-йўғи 2 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида охирги ўринни эгаллаб турибди. "Бўрилар" бу мавсумда Премьер-лига чемпионлигини қўлга кирита олмаган ягона жамоадир.

Киритилди: 11:26, 03.11.2025.
Ўқилди: 613 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.