Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

«Насаф»нинг бугунги рақиби Душан Тадич ҳаракат қилаётган «Ал-Ваҳда» ҳақида

Баҳо:
+ | -

3 ноябрь куни "Насаф" клуби ОФК Элит Чемпионлар Лигаси мусобақасининг 4-тур доирасида Бирлашган Араб Амирликларининг "Ал Ваҳда" жамоаси билан куч синашади.

Келинг, ушбу жамоа ҳақида бироз тўхталамиз.

"Ал Ваҳда" жамоаси 41 йиллик тарихга эга бўлиб, клуб 1984 йилда "Абу Даби SK" ва "Ал Эмирейтс" жамоаларининг бирлашувидан ташкил топган.

Жамоага мухлислар томонидан "The Maroons" (“тўқ қизиллар”) деган лақаб берилган.

"Ал Ваҳда" ўз уй учрашувларини Абу Даби шаҳридаги "Ал Наҳён" стадионида ўтказади. Ушбу майдон 15 мингдан зиёд мухлисни сиғдира олади.

Жамоа БAA чемпионатининг 4 карра ғолиби, 2 карра Президент кубоги соҳиби ва 4 карра мамлакат Суперкубоги ғолиби ҳисобланади.

"Ал Ваҳда" шу вақтгача Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан ўтказилган расмий мусобақаларда 81 та ўйин ўтказган. Уларнинг 29 тасида ғалаба қозонган, 25 тасида мағлубиятга учраган ва 27 баҳсда дуранг қайд этган.

Жамоани ҳозирда 60 ёшли анголалик мутахассис Хосе Мораиш бошқармоқда. У ўз фаолияти давомида "Интер", "Реал Мадрид", "Челси" каби клубларда ишлаган.

Мураббий "Чонбук Моторс" жамоаси билан икки бор Жанубий Корея чемпиони бўлган, "Ал Ҳилол" билан Саудия Арабистони Профессионал лигаси ғолиблигини, шунингдек, 2023/24 йилги мавсумда "Сепахон" клуби билан Эрон Ҳазфи кубогини қўлга киритган.

Жамоа таркибида ҳозирда Душан Тадич, Дарко Лазович, Факундо Круспзки, Омар Ҳарбин, Кайо Канедо ва Лукас Пимента каби Европа ҳамда Осиё футболида ном қозонган футболчилар тўп тепмоқда.

Бу клуб Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари учун ҳам бегона эмас. Яқин йилларда "Ал Ваҳда" сафида терма жамоамиз аъзоси Ҳожимат Эркинов фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, ОФК Элит Чемпионлар Лигаси 4-туридан ўрин олган "Насаф" – "Ал Ваҳда" учрашуви 3 ноябр куни соат 18:45 да старт олади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 12:29, 03.11.2025.
Ўқилди: 1191 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.