Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Элит ОЧЛ. «Насаф»да тўртинчи мағлубият, бу сафар аламлироқ

Баҳо:
+ | -

Элит Осиё чемпионлар лигаси 4-тури доирасида Қаршидаги «Марказий» стадионда кечган «Насаф» - «Ал-Ваҳда» учрашуви ғоят драматик руҳда ўтди.

Мухлисларининг катта қўллаб-қувватлови остида майдонга тушган "аждарлар" илк дақиқаларданёқ фаол ҳаракат қилди. 12-дақиқада учрашувга келган мухлислар жамоанинг садоқатли ишқибози — марҳум Маҳмуд Муҳаммадиев хотирасини бир дақиқа сукут билан ёд этишди. Бу ҳолат стадиондаги муҳитни янада эҳтиросли қилди.

Биринчи бўлим сўнгига яқин «Насаф» устунликка эришди — 42-дақиқада Сардорбек Баҳромовнинг шиддатли ва аниқ зарбаси рақиб дарвозасини йўл олди. Бу гол ҳақиқий шедевр сифатида баҳоланди — Баҳромов тўпни узоқ масофадан дарвоза бурчакларидан бирига жойлади. Биринчи бўлим 1:0 ҳисобида якунланди.

Иккинчи тайм бошланиши билан «Ал-Ваҳда» жавоб ҳужумларини кучайтирди ва 59-дақиқада нигериялик ҳужумчи Огбу ҳисобни тенглаштирди — 1:1. Бу голдан кейин «Насаф» жамоаси таркибида бир қатор алмашинувлар амалга оширилди: Отубанжо, Голбан ва Бозоров майдонга тушди.

76-дақиқада "Насаф" футболчиси Шала жуда яқин масофадан дарвоза томон аниқ зарба бера олмади. Ҳар иккала жамоа ғалаба учун ҳаракат қилишда давом этди. Омад эса ўйин сўнггида БАА жамоасига кулиб боқди. 89-дақиқада "стандарт"дан сўнг Кайо Канедо жамоасининг ғалаба голини урди — 1:2.

Қаршиликлар қолган дақиқаларда ҳисобни тенглаштиришга уринишди, аммо меҳмонлар ҳимояда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилдилар ва устунликни сақлаб қолишди.

Учрашувни 3255 нафар томошабин стадиондан кузатди. «Насаф» 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди, аммо курашчан ўйин кўрсатди.

Элит Осиё чемпионлар лигаси. 4-тур.
"Насаф" (Қарши) — "Ал-Ваҳда" (Абу-Даби) — 1:2
Голлар: Баҳромов (42) — Огбу (59), Канедо (89).
Стадион: «Марказий», Қарши. 3255 нафар томошабин

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:51, 03.11.2025.
Ўқилди: 2214 марта.
Фикрлар: 145 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.