Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Лондонда машҳур футболчига қурол билан таҳдид қилинди

Баҳо:
+ | -

Лондонда Англия Премьер Лигаси футболчисига нисбатан қурол билан таҳдид қилинган воқеа бўйича полиция тергов бошлади. Daily Mirror нашри хабарига кўра, бу ишда таниқли футбол агенти гумонланмоқда.

Маълум қилинишича, 6 сентябрь куни исми ошкор этилмаган футболчи дўсти билан шаҳар марказида юрган пайтда унга номаълум шахс қурол билан таҳдид қилган. Полиция ҳодисадан сўнг тергов ишларини бошлаган.

Орадан икки кун ўтиб, Англия терма жамоасининг бир қанча вакилларининг ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган футбол агенти ушбу иш бўйича ҳибсга олинган. Унга қурол билан таҳдид қилиш, товламачилик ва футболчининг дўстига босим ўтказиш каби айбловлар қўйилган.

9 сентябрь куни агент гаров эвазига қўйиб юборилган. Бироқ унга футболчи билан алоқа қилиш, унинг жамоаси машғулот базасига бориш ва мамлакатдан чиқиш тақиқланди. Кейинчалик суд унга олдиндан режалаштирилган сафарларга чиқиш учун рухсат берган, аммо қайтгач паспортини полицияга топшириши шарт этиб белгиланган. Агент ҳозирча расман айбланмаган, тергов ишлари эса давом этмоқда.

Маълумот учун, жабрланган футболчининг қиймайи қарийб 60 миллион фунт стерлингга тенг эканлиги айтилмоқда. Полиция тергов тафсилотларини ошкор этмаган, футболчи ва агентнинг исмлари эса эълон қилинмади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:07, 04.11.2025.
Ўқилди: 1163 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.