"Ливерпул"нинг собиқ ҳужумчиси Роберто Фирмино "Реал Мадрид"да ўйнайдиган ватандоши Винисиус Жуниорга маслаҳат берди.
"Жунор ажойиб ўйинчи. Мен у билан Бразилия терма жамоасида ўйнаш имкониятига эга бўлдим. Мен унга танқидларга эътибор бермасликни маслаҳат бераман.
У ўз ўйинига эътибор қаратиши керак. Мен Винисиусга муваффақиятлар тилайман. Мен унинг мухлисиман", деди Фирмино.













