Кириш Регистрация
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер 3-2 Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано 3-2 Расинг
05/09 21:30 Халл Сити 0-0 Астон Вилла
05/09 23:45 Рома 2-1 Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон 2-2 Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне 3-2 Венеция
06/09 18:00 Парма 1-1 Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио

26 ёшли Эрон терма жамоаси волейболчиси вафот этди

Баҳо:
+ | -

Эрон терма жамоасининг 26 ёшли волейболчиси Сабер Каземий вафот этди. Tasnim ахборот агентлигининг маълумотига кўра, спортчи Қатарда меҳмонхона ҳовузида ҳушидан кетган. Шундан сўнг Каземий 20 кун давомида комада бўлган.

Аввал уни Доҳадаги шифохонага олиб боришган, кейин Теҳронга кўчирилган. Дастлаб Сабер ток уриши натижасида ҳушини йўқотгани айтилган эди. Бироқ Эрон Волейбол федерацияси шифокори Реза Жаббари Каземийни ток уриши ҳақидаги тахминларни рад этди. Унга кўра, муаммо эҳтимол юрак хуружи оқибатида юзага келган ва бу мия фаолиятига салбий таъсир қилган.

Спортчи Доҳадан Теҳронга кўчирилгач, аҳволи олдингидан ёмонлашган. Шундан кейин шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, Каземий 5 октябрь куни ҳаётдан кўз юмди.

Сабер Каземий бир нечта мусобақаларда Эрон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Жумладан, у 2018 ва 2022-йилги Осиё ўйинларида Эрон волейбол терма жамоаси билан олтин медалларни қўлга киритган. Шунингдек, 2020-йилги ёзги Олимпия ўйинларида ҳам терма жамоа аъзоси сифатида қатнашган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:25, 05.11.2025.
Ўқилди: 1127 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик