Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Мастантуоно «Реал»даги вазиятидан қониқмаяпти

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Франко Мастантуоно сўнгги ҳафталарда жамоадаги вазиятидан қониқмаётгани хабар қилинмоқда.

El Nacional хабарига кўра, 18 ёшли аргентиналик футболчининг асосий таркибдаги ўйин амалиёти сезиларли даражада камайган, шунингдек у бир неча ҳафталардан бери чов қисмидаги кичик жароҳатини даволамоқда.

Бу ҳолат Мастантуононинг умумий жисмоний тайёргарлиги ва руҳий ҳолатига таъсир кўрсатгани айтилаётган бўлиб, “қаймоқранглилар” мураббийлар штаби уни эҳтиёткорлик билан тиклаш режасини амалга оширмоқда.

Манбага кўра, клуб ёш футболчининг салоҳиятига ҳануз катта ишонч билдирмоқда, аммо унинг тўлиқ формага қайтиши учун вақт талаб этилади.

Франко бу мавсумда жами 12 та ўйинда 1 та гол ва 1 та ассист амалга оширди.

Киритилди: 13:23, 06.11.2025.
Ўқилди: 1195 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик