Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив

Исломбек Исмоилов: «Асосий мақсад — мамлакатимиз учун ғалаба қозониш»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси эртага, 8-ноябрь куни FIFA U-17 Жаҳон чемпионати “J” гуруҳи 2-тури доирасида Ирландияга қарши баҳс олиб боради.

Ушбу учрашув олдидан, FIFA расмий саҳифасида Ўзбекистон U-17 терма жамоаси, бош мураббий Исломбек Исмоилов ҳамда футболчимиз Азизбек Абдумўминов ҳақида мақола эълон қилинди.

Уни тўлиқ ўзбек тилида ўқишингиз мумкин:

Ўзбекистон Қатар мезбонлик қилаётган FIFA U-17 Жаҳон чемпионатидаги иштирокини ажойиб тарзда бошлаб, Парагвай устидан 2:1 ҳисоби билан ғалаба қозонди ва барчани ҳайратда қолдирди. Бу натижага бош мураббий Исломбек Исмоиловнинг муҳим қарори сабаб бўлди.

Тактик сирлар узоққа чўзилмайдиган замонда Исмоилов одатда ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ўйнайдиган, қанотда ҳам ҳаракатлана оладиган Азизбек Абдумўминовга ҳужумдаги асосий ролни топширди — ва футболчи Парагвайга қарши баҳсда ўзини кўрсатди.

Ушбу қарор ва жамоанинг мақсадлари ҳақида Исмоилов ҳам, Абдумўминов ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ҳар бир ўйинга икки асосий мақсад билан чиқамиз: мамлакатимиз учун ғалаба қозониш ва ҳар бир футболчидан максимал фойдаланиш. Тан олишим керак, Абдумўминов бу учрашув учун бизнинг махфий қуролимиз эди. У ҳам жисмонан, ҳам руҳан тайёр эди”, — деди мураббий.

Исмоилов шогирдининг барқарорлигини ҳам таъкидлади: “У машғулотларда тинимсиз ишлади ва ўша меҳнатини майдонда намойиш этди”.

Абдумўминовнинг U-17 терма жамоасидаги статистикасига қараганда, бу ўйин унинг “портлаши” бўлиши кутилмаган эди. У бунгача фақат назорат учрашувларида 2 та гол киритган, Осиё чемпионатида эса фақат бир марта асосий таркибда майдонга тушган эди.


Исмоилов футболчининг мослашувчанлигини қайд этди: “У табиатан ярим ҳимоячи, аммо турли позицияларда ўйнай олади ва ўз имкониятларини намойиш этади”.

Абдумўминов эса икки гол ва “Энг яхши футболчи” соврини билан ўйиндан сўнг ўз қувончини яширмади:

“Мен ниҳоятда бахтиёрман. Бу ҳисни сўз билан ифода этиш қийин. Бу жамоавий ғалаба. Менга ишонч билдирган мураббийлардан жуда миннатдорман. Барчамиз жуда яхши ўйин кўрсатдик. Мураббийлар менга ўзимни кўрсатиш имконини берганидан жуда миннатдорман. Майдонга тушган заҳоти бор кучимни бердим ва "Энг яхши футболчи" совринини олиш мен учун катта фахр”.



Осиё чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлган Асилбек Алиевни таркибдан қолдириш — дадил қарор эди. Аммо Абдумўминовнинг ўйини Ўзбекистон жамоаси учун ғалаба келтирди:

“Биз бу ерга кубокни қўлга киритиш учун келдик. Бу осон бўлмайди, лекин биз турнирда илгарилаш ва юртимизни фахрлантириш учун бор кучимизни сарфлаймиз,” — деди Абдумўминов.

Криштиану Роналду ва Жуд Беллингемнинг ашаддий мухлиси бўлган Абдумўминов биринчи голини мураббий билан, иккинчисини эса Роналду услубида нишонлади. Энди у шунга ўхшаш голларни Ирландия Республикаси билан бўладиган учрашувда ҳам киритиш умидида.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 18:33, 07.11.2025.
Ўқилди: 2418 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [12681]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [7826]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [4843]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [4016]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3526]

«Бавария» Олисе учун «Реал»дан қанча сўраши маълум бўлди [3221]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [3055]

Аргентина миллий жамоаси футболчилари Мессининг жамоа учун аҳамиятини таъкидлашди [2451]

Романо Майкл Олисенинг «Реал»га ўтиш шартини маълум қилди [2329]

Харри Кейн Англиянинг ЖЧ-2026 ярим финалидаги мағлубиятига муносабат билдирди [2314]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик