Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Ислом бирдамлик ўйинлари. Футзал. Ўзбекистон ярим финалда Эронга қарши майдонга чиқади

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтаётган VI Ислом бирдамлиги ўйинлари доирасидаги футзал мусобақалари ҳал қилувчи босқичга етди. Бугун гуруҳ босқичи баҳслари якунланиб, ярим финалга йўл олган жамоалар номи маълум бўлди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси дастлабки икки учрашувда ғалаба қозониб, муддатидан олдин ярим финал йўлланмасини қўлга киритганди. Нодир Элибоев шогирдлари гуруҳдаги учинчи баҳсда ҳам иродали ўйин намойиш этишди. Ливия терма жамоасига қарши учрашувда 0:2 ҳисобида ортда бораётган бир пайтда жамоамиз сардори Машраб Одилов ҳисобни қисқартирди. Орадан кўп ўтмай Муҳаммадали Ҳусанбоев иккинчи голни киритиб, жамоамизга навбатдаги очкони тақдим этди – 2:2.

Ҳозиргина гуруҳнинг сўнгги учрашувида мусобақа мезбонлари – Саудия Арабистони терма жамоаси 2017 йилги Ислом бирдамлиги ўйинлари мезбони – Озарбайжон устидан ғалаба қозониб (5:0), «А» гуруҳидан ярим финалга иккинчи йўлланмани расмийлаштирди.

«B» гуруҳида эса кутилмаган натижалар қайд этилмади. Марокаш терма жамоаси Афғонистонни 4:0 ҳисобида доғда қолдириб, биринчи ўринни эгаллади. Эрон эса Тожикистон устидан 4:1 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа, ярим финал жуфтликлари қуйидагича шаклланди:

9 ноябрь, соат 18:00 — Ўзбекистон – Эрон
9 ноябрь, соат 21:00 — Марокаш – Саудия Арабистони

Бир кунлик танаффусдан сўнг, 11 ноябрь куни VI Ислом бирдамлиги ўйинларининг ғолиб ва совриндор жамоалари номи маълум бўлади.

Манба: https://t.me/Futsal_Uzbekistan
Киритилди: 23:02, 08.11.2025.
Ўқилди: 1148 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.