Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Вадим Абрамов: «Қозоғистон терма жамоасини бошқариш қизиқарли бўларди»

Баҳо:
+ | -

Қозоғистоннинг Sportinfo.kz сайти маълумот беришича, ўзбекистонлик мутахассис Вадим Абрамов Қозоғистон миллий терма жамоаси бош мураббийлигига номзод бўлиб турибди.

Гап шундаки, терма жамоанинг ҳозирги бош мураббийи Мирослав Беранек яқинда ўзи ишлаб турган "Астана" клубидан истеъфога чиқди ва Қозоғистон футбол федерацияси ушбу мутахассис билан шартнома узайтирмаслиги мумкин. 14 август куни Грузияга қарши бўладиган ўртоқлик ўйини Беранек учун сўнгги баҳс бўлиб қолиши тахмин қилинмоқда. Ушбу мураббий терма жамоа олдига ЕВРО-2012 саралаш мусобақасида қўйилган вазифани ҳам бажара олмаганди — терма жамоа Озарбойжондан қуйи ўринни эгаллаганди.

Чехиялик мураббий ЖЧ-2014 саралаш босқичида ҳам ижобий натижа қайд эта олмаяпти. Қўшниларимиз 6та ўйинда 3та гол урган холос. Улар фақат Фарер оролларини ортда қолдириб, гуруҳда пастдан иккинчи ўринни банд этиб туришибди. ФИФА рейтингида эса Қозоғистон Қирғизистондан ҳам пастлаб, 150-ўринга тушиб кетди.

Сайт мухбири Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийлигига номзод сифатида кўрилаётган мутахассисга қўнғироқ қилди ва у билан мазкур мавзуда суҳбат уюштирди.

— Вадим Карленович, хайрли кун! Билишимизча, сиз Қозоғистон миллий терма жамоаси бош мураббийлигига номзодлардан бири бўлиб турибсиз...
— Буни эшитиш ёқимли. Лекин ҳали бу ҳақида гапиришга шошилмаган маъқул. Боиси, ҳали бу ҳақда расмий маълумот йўқ. Биринчидан, ушбу таклиф қанчалик жиддий эканини билиш лозим. Албатта, ҳар қандай мураббий учун миллий терма жамоани бошқариш - шараф. Бундай таклиф ҳар қандай мутахассисни қувонтиради ва унда қизиқиш уйғотади. Агар клуб ёки терма жамоа ўз олдига юқори мақсадларни қўядиган бўлса, бажонудил ўз билим ва тажрибамни Қозоғистонда қўллайман. Футболингиз ҳозир барчанинг эътиборида. Ўйлайманки, юртингизда биринчи рақамли спорт турининг савияси кўтарилиши исташади ва Қозоғистонда ишлаш мен учун ҳам қизиқарли бўларди.

Манба: www.sportinfo.kz

Қозоғистоннинг "Актобе" клуби қишда Вадим Абрамовни мураббийликка таклиф қилганди. Аммо айрим сабаблар туфайли мазкур ҳамкорлик амалга ошмаганди...

Киритилди: 16:17, 19.07.2013.
Ўқилди: 13254 марта.
Фикрлар: 166 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.