"Барселона"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Жюль Кунде бугун "Сельта"га қарши баҳсни (4:2) захира ўриндиғида кузатди. Француз деярли ҳар доим биринчи дақиқаларданоқ майдонга тушар эди, аммо бу сафар мураббий Ханс-Дитер Флик Эрик Гарсияни ҳимоянинг ўнг қанотига туширишга қарор қилди.
"Нега бугун Кунде ўйнамади? Ўйиндан олдин унда баъзи муаммолар пайдо бўлди," - деди Флик.













