Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

"Барса" Мессининг "Камп Ноу"га ташрифидан ҳайратда қолди

Баҳо:
+3 | -

"Барселона" вакиллари жамоанинг собиқ футболчиси Лионель Мессининг кутилмаганда "Камп Ноу"га ташриф буюрганидан ҳайрон бўлишди. Аввалроқ у ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида стадиондан олинган суратлар ва матнни эълон қилганди.

Sport.es порталининг "Барселона"даги манбалари қайд этишича, Мессининг стадионга келиши ҳақида ҳеч кимга хабар берилмаган. Аргентиналик футболчининг пости ижтимоий тармоқлар ва янгиликлар нашрларида тезда тарқалди, клуб раҳбарияти эса бунга ишона олмади.

Унинг стадионга қандай киргани номаълумлигича қолмоқда. Ҳозир клубда Мессига ким ёрдам берган бўлиши мумкинлигини аниқлашга ҳаракат қилишмоқда. Футболчига яқин манбаларнинг тасдиқлашича, аргентиналик футболчи бу ташрифни клубнинг ҳеч бир аъзоси билан келишмаган ва буни ўз ташаббуси билан амалга оширган.

Месси 9 ноябрь оқшомида "Камп Ноу"га ташриф буюрди. У 14 ноябрь куни Испания ҳудудида бўлиб ўтадиган Анголага қарши ўртоқлик ўйинига тайёргарлик кўриш учун Аргентина терма жамоасига қўшилади.

Киритилди: 18:26, 10.11.2025.
Ўқилди: 3447 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.