Кириш Регистрация
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал 5-1 Леванте
02/05 18:00 Удинезе 2-0 Торино
02/05 19:00 Динамо 3-1 Машъал
02/05 19:00 Бухоро 2-1 Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд 3-0 Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл 3-1 Брайтон
02/05 19:15 Валенсия 0-2 Атлетико
02/05 21:00 Комо 0-0 Наполи
02/05 21:30 Арсенал 3-0 Фулхэм
02/05 21:30 Алавес 2-4 Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта 0-0 Женоа
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья - Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта - Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут - Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло - Милан
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе - Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед - Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус - Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

«Насаф»ни Ҳасанов, Камолов ва Бойматов тарк этди

Баҳо:
+-1 | -

"Насаф" жамоаси бугун, яъни 20 июль куни Тошкентда йиғинни бошлашади. Улар эртага Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси билан назорат учрашувини ўтказишади. Биз жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев билан боғланиб, кейинги ўзгаришлар ҳақида ҳам сўрадик.

"Жамоамиз бугун кечга Тошкент шаҳрига ташриф буюришади. Давралараро ўқув-йиғин машғулотлари қисқа муддатда у ерда давом эттирилади. Эртага биз "Навбаҳор" жамоаси билан назорат учрашуви ўтказамиз. Учрашув ЖАРдаги машғулотлар майдонида бўлиб ўтади. Бошланиш вақтини ҳозирча кеч соат 18:00га келишганмиз. Шу учрашувдан сўнг қисқа танаффус қиламиз ва асосий тайёргарликни Тошкентда "Пахтакор" жамоаси билан бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг дастлабки учрашувига тайёргарликни бошлаймиз.

Жамоамиз таркибидаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсам, дарвозабонимиз Ғайратжон Ҳасанов бундан буён Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси аъзосига айланиши деярли ҳал бўлган. Шунингдек, ярим ҳимоячимиз Мирзакамол Камолов ҳам "Нефтчи" сафида шуғулланиб турибди, унинг бу жамоа билан шартнома тузиш ёки тузмаслиги ҳозирча аниқ эмас.

Ўзларингизга маълум яна бир ўйинчимиз Элдор Бойматов Зарафшоннинг "Қизилқум" жамоасида машғулотларни давом эттирмоқда. Сафимизга келиб қўшиладиганларга тўхталадиган бўлсам, муқаддам жамоамиз сафида тўп тепган Самандар Шодмонов ҳозирги кунда биз билан бирг,а яъни кўрикдан ўтмоқда, унинг ҳозирча жамоа сафида қолиш ёки қолмаслиги ҳақида бир қарорга келганимиз йўқ. Бундан ташқари асосий таркибга ўринбосарларимиздан икки ўйинчини қўшиб олиш ниятимиз бор, булар кимлар бўлишини кейинроқ сизларга маълум қиламиз", - дейди "Насаф" футбол жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 13:22, 20.07.2013.
Ўқилди: 3997 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик