Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Фергюсонни ҳайратда қолдирган футболчи ким эди?

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»даги фаолияти давомида сэр Алекс Фергюсон ўз жамоасида кўришни жуда хоҳлаган футболчи бор. Сэр энг катта афсуси сифатида «Ювентус»дан Алессандро Дел Пьерони сотиб ололмаганини айтади.

Италиялик ҳужумчи 2002 йилда, «МЮ» «Ювентус» билан ўйнаганида Фергюсонни ҳайратда қолдирган. Ўшанда манкунианликлар футболчини сотиб олишга уринган, 2006 йилда эса иккинчи уриниш амалга оширилган.

«Мен «Ювентус» ва унинг агенти билан боғландим. У менинг таклифимни эшитмасдан рад этди, «Ювентус» унинг учун энг яхши жой эканлигини ва «Манчестер Юнайтед»ни ҳурмат қилса-да, ҳеч қачон оқ-қора рангларга хиёнат қила олмаслигини айтди. Бу афсусланарли, чунки унга ўхшаш футболчини бошқа кўрмаганман.

Мен унга Италия Жаҳон чемпионатини қўлга киритганидан кейин ҳам дарҳол мурожаат қилдим (2006 йил). Ўша пайтда «Реал» ҳам уни кузатаётганди ва «Ювентус» муаммоларини ҳисобга олган ҳолда, мен у учун биз ва «галактикос» ўртасида адолатли кураш бўлишини тасаввур қилгандим.

Шунинг учун унга тўғридан тўғри қўнғироқ қилдим: «Алекс, сени «Юнайтед»да кўришни истардим», дедим. «Сен жамоанинг юлдузи бўласан ва биргаликда ҳамма нарсани ютамиз». У кулиб жавоб берди: «Жаноб, ўшандан бери ҳеч нарса ўзгармаганини биласиз», – дея эслади Фергюсон. 

Киритилди: 16:21, 11.11.2025.
Ўқилди: 1094 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2493]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2283]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1872]

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [1745]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1673]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1654]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1619]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [1389]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1251]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1246]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик