Кириш Регистрация

Раноккия: "Милан" таркиби Скудетто учун рақобатга дош бера олади деб ўйламайман"

Баҳо:
+ | -

Италия чемпионатида чемпионлик пойгаси эндигина бошланмоқда ва "Интер"нинг собиқ футболчиси Андреа Раноккия бу борадаги фикрлари билан ўртоқлашишга қарор қилди. У "Милан"да чемпионлик учун ҳақиқий даъвогарни кўрмаяпти, чунки клуб таркиби бу пойгани давом эттира олмайди.

"Милан"нинг бу таркиби чемпионликни қўлга киритишга қодир деб ўйламайман. Аммо, шубҳасиз, жамоа жонланди, у бошқача нафас олмоқда, "Милан"нинг ўйини тетиклашди, иштиёқ сезилади," - дея Раноккиянинг сўзларини келтиради pianetamilan.it.

Эслатиб ўтамиз, "Милан" айни дамда А Серия турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 05:42, 12.11.2025.
Ўқилди: 425 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.