Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

"Болонья" асосий дарвозабонисиз қолди

Баҳо:
+ | -

Италиянинг "Болонья" клуби польшалик дарвозабони Лукаш Скорупски Италия чемпионатининг ўтган турида жароҳат олди - "Наполи"га қарши ўйинда у саккизинчи дақиқадаёқ алмаштирилди. Бироқ, бу "Болонья"нинг мамлакат чемпиони устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишига тўсқинлик қилмади.

Аммо кейинчалик маълум бўлишича, улар камида янги йилгача асосий дарвозабонсиз ўйнашларига тўғри келади - Giorno dell’Indepenzia хабарига кўра, Скорупски бир ярим ойга сафдан чиққан.

У 28 декабрь куни "Сассуоло"га қарши ўйинда майдонга қайтиши мумкин, аммо Скорупскининг 2026 йилдаёқ майдонга қайтиши ҳақиқатга яқинроқ. Ҳозирда "Болонья" Италия чемпионати турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 07:13, 12.11.2025.
Ўқилди: 337 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.