Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 3-0 Машъал
09/10 19:00 Пахтакор 3-1 Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро 3-2 Андижон
09/10 19:30 Насаф 2-1 Динамо
10/10 00:00 Малага 1-1 Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал - Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон
10/10 19:00 Астон Вилла - Брентфорд
10/10 19:00 Челси - Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич - Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд - Брайтон
10/10 19:15 Алавес - Атлетико
10/10 21:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона - Хетафе
11/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК - Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна - Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия

Роберт Левандовски футболчилик фаолиятини якунлаши мумкин

Баҳо:
+ | -

Польшалик ҳужумчи Роберт Левандовски “Барселона” билан янги шартнома имзоламаса, футболчилик фаолиятини якунлаши мумкин. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар берди.

Унинг каталонияликлар билан шартномаси 2025/26-йилги мавсум якунига қадар амал қилади. 37 ёшли форвард “Барселона”да қолишни хоҳламоқда ва имкон бўлса, захира футболчиси сифатида ўйнашга ҳам тайёр. Аммо клуб ҳужумчи билан шартнома узайтириш борасида бир қарорга келмаган. Агар “кўк-анорранглилар” раҳбарияти футболчи билан янги битим имзоламаса, шунингдек, бошқа жамоалардан тушган таклифлар қониқтирмаса, Левандовски фаолиятини якунлаш вариантини кўриб чиқади.

Хабарларга кўра, тажрибали ҳужумчи Саудия Арабистони клубларидан молиявий яхши таклифлар олган, бироқ Роберт Европада қолиб, фаолиятини шу ерда давом эттиришни истамоқда.

Аввалроқ “Барселона” раҳбарияти футболчининг ёши, самарадорликнинг пасайгани ҳамда жамоавий прессингда аввалгидек фаоллик кўрсата олмаслиги сабабли шартномани узайтириш ниятида эмаслиги ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, жорий мавсум Левандовски “Барселона” сафида жами 12 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7 та гол ёздириб қўйган. У  Ла Лига доирасидаги охирги учрашувда “Сельта” дарвозасига 3 та гол уриб (4:2), хет-трик муаллифига айланди.

Эслатиб ўтамиз, полшалик футболчи 2022 йил ёзида “Бавария”дан “Барселона” сафига 45 миллион евро эвазига ўтган эди. У каталонияликлар билан икки марта Ла Лига чемпиони бўлди, шунингдек, Испания кубоги ва икки марта Суперкубокни қўлга киритди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:34, 12.11.2025.
Ўқилди: 1327 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик