Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

“Челси” “Реал” собиқ футболчисини сотиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг “Челси” клуби “Комо” ярим ҳимоячиси Нико Пасни трансфер қилиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар берди.

21 ёшли аргентиналик футболчининг қиймати яқин йиллар ичида 100 миллион еврога етиши тахмин қилинмоқда. Мазкур ҳолат ортидан лондонликлар Пасни ўз сафига қўшиб олишни истамоқда.

Аммо Пасни трансфер қилиш жараёнида Мадриднинг “Реал” клуби муаммо туғдириши ёки тўсқинлик қилиши мумкин, чунки футболчи айнан шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади. “Қироллик клуби” ярим ҳимоячини 2026-йилда 9 миллион евро, 2027-йилда эса 10 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, “Интер” клуби аргентиналикка 58 миллион евролик таклиф тайёрлаётгани айтилмоқда.

Шунингдек, футболчининг атрофидаги вазиятини “Арсенал” ҳамда “Тоттенҳэм” ҳам жиддий қизиқиш билан кузатмоқда. “Шпорлар” ёзги трансфер ойнаси пайтида Никога таклиф жўнатган эди, аммо “Комо” раҳбарияти Лондон клубининг таклифини рад этган.

Жорий мавсумда Пас барча мусобақалар доирасида жами 12 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 4 та голли узатма муаллифига айланган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 55 миллион еврони ташкил этади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:36, 12.11.2025.
Ўқилди: 1756 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.