«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд Европанинг топ-5 лигасида энг тез югурувчи футболчилар қаторига кирди.
TransferRoom ва Gradient Sports'нинг қўшма тадқиқотига кўра, у бир ўйинда соатига 34,5 км тезликка эришган. Рўйхатда биринчи ўринни Испаниянинг «Райо Вальекано» клуби ҳимоячиси Андрей Рациу 34,7 км/соат натижа билан эгаллади.
Европанинг топ-5 лигасидаги энг тезкор 10 футболчи қуйидагича:
1. Андрей Рациу («Райо Вальекано») — 34,7 км/соат
2. Рауль Белланова («Интер») — 34,6 км/соат
3. Педру Нету («Челси») — 34,6 км/соат
4. Жексон Тчатчуа («Вулверхэмптон») — 34,5 км/соат
5. Эрлинг Холанд («Манчестер Сити») — 34,5 км/соат
6. Матиас Фернандес («Лилль») — 34,4 км/соат
7. Винисиус Жуниор («Реал Мадрид») — 34,4 км/соат
8. Янкуба Минте («Брайтон») — 34,2 км/соат
9. Энтони Гордон («Ньюкасл») — 34,2 км/соат
10. Хави Руэда («Сельта») — 33,9 км/соат













