"Парма" дарвозабони Жион Сузуки Италия А Серияси гигантлари қизиқишини уйғотмоқда.
"Интер" ва "Милан" 23 ёшли футболчини сотиб олишни кўриб чиқмоқда, деб хабар беради La Gazette dello Sport.
"Парма" япониялик футболчини келаси ёзда 20 миллион еврога сотиши кутилмоқда. Жион Сузуки жорий А Серия мавсумида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол ўтказиб юборди.













