Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Қизилқум» «Бунёдкор» ёшларини мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Шу кунларда пойтахт вилоятининг Қизилтоғ шаҳарчасида ўқув-машғулот йиғинини давом эттираётган “Қизилқум” футболчилари йиғин доирасидаги илк ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
 
Режага кўра, дастлабки синов назорат баҳси Тошкентнинг “Бунёдкор” ёшларига қарши ўтказилди. Унда зарафшонликлар бош мураббийи Рустам Забиров ўз ихтиёридаги футболчиларнинг барчасини майдонга туширди. Кончиларнинг тўлиқ устунлигида кечган ўйинда “Қизилқум” жамоаси 5:2 ҳисобида зафар қучди. Голларни биринчи бўлимда зарафшонликлардан Никита Павленко (иккита), Александр Лупашко киритган бўлса, танаффусдан кейин қолган икки голга Темур Васильев ҳамда Ғуломҳайдар Ғуломов муаллифлик қилди.
 
Биринчи бўлимда Забиров қуйидаги таркибни синовдан ўтказди: Эркин Жабборов, Жалил Кимсанов, Темур Яфаров, Файзулла Қамбаров, Рустам Аъзамов, Никита Павленко, Андрей Власичев, Элдор Бойматов, Исроил Эргашев, Собир Усмонхўжаев, Александр Лупашко.

Иккинчи бўлимда улар ўз ўрнини қуйидаги футболчиларга бўшатиб беришди: Элдор Тожибоев, Темур Айзатулов, Дониёр Усмонов, Фаррух Нурлибоев, Суннатилла Тошпўлатов, Сергей Рекун, Фарруҳ Ҳайдаров, Ғуломҳайдар Ғуломов, Сарваржон Холматов, Темур Васильев, Наврўзбек Алимов.
 
Мавсумнинг иккинчи ярмида ўз олдига ҳужумкор ва чиройли ўйин намойиш этишни мақсад қилиб қўяётган зарафшонликлар таркибига янги футболчилар келиб қўшилмоқда. Жумладан, куни кеча Забиров ихтиёрига Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасидан Сергей Рекун етиб келди.
 
Режага мувофиқ, бугун-эрта “Қизилқум” жамоаси ўқув-машғулот йиғинига Грузия, Украина, Латвия, Россиядан легионер футболчилар келиб қўшилади.
 
Эслатиб ўтамиз, Рустам Забиров шогирдлари навбатдаги ўртоқлик учрашувини 24 июль куни ўтказади. Унда кончилар  Наманганнинг “Навбаҳор” футболчиларига қарши майдонга тушадилар.

Манба: www.fcqizilqum.uz
Киритилди: 19:30, 21.07.2013.
Ўқилди: 3809 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3216]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2090]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1823]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1813]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1737]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1523]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1486]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1454]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1430]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1332]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик