Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес Криштиану Роналдунинг Ирландияга қарши ўйиндаги қизил карточкаси ҳақида гапирди.
40 ёшли форвард 61-дақиқада тўғридан-тўғри қизил карточка олиб, майдондан четлатилди. Ўша пайтда ирландлар 2:0 ҳисобида олдинда эди ва қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.
"Роналдунинг четлатилишига сабаб - унинг иштиёқи, ҳафсаласи пир бўлди, ахир унинг терма жамоаси ютқазаётганди. Бундай кайфиятни ҳаммадан кутамиз.
Роналдуни 60 дақиқа давомида тортиб қолишди ва итариб юборишди, бунга чидаш эса осон эмас. 40 ёшида у биринчи ўйинни ўтказаётгандек иштиёқ билан ўйнайди," - деди Мартинес матбуот анжуманида.
Ушбу четлатиш Роналду учун терма жамоа сафидаги фаолиятидаги биринчиси бўлди.













