Америка Қўшма Штатларининг Атланта шаҳрида теннис бўйича мукофот жамғармаси 546.930 долларни ташкил қилган “BB&T Atlanta Open” халқаро турнири бошланди.
2010 йилдан бошлаб ўтказилиб келинаётган мазкур нуфузли турнирнинг бу йилги мусобақаларида Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин яккалик ҳамда жуфтлик баҳсларида асосий тўрдан баҳсларга киришади.
Якка теннисчилар мусобақасида биринчи босқич учрашувини словакиялик Лукаш Лацкога қарши ўтказадиган Денис, жуфтликлар баҳсида россиялик шериги Евгений Донской билан бирга британиялик Колин Флеминг ва Жонатан Маррэй дуэтига қарши кортга чиқади.
Халқаро турнир ғолиблари 28 – июль куни маълум бўлади.