Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

"2019 йилдан бери босимни ҳис қиляпман": Холанд - Италияга қарши ўйин олдидан

Баҳо:
+ | -

Норвегия терма жамоаси форварди Эрлинг Холанд жамоанинг ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Италияга қарши ҳал қилувчи ўйинидан нималарни кутаётгани ҳақида гапирди.

Ҳужумчи терма жамоага илк чақирувиданоқ босим унга ҳамроҳ бўлганини тан олди, бироқ ҳозирда у босимни енгишни яхшироқ уддаламоқда.

"Терма жамоага илк бор келган 2019 йилдан бери босимни ҳис қилиб келаман. Аммо ҳозир мен бу билан яшашни ўргандим - тажрибалироқ, хотиржамроқ, ишончлироқ бўлдим. Бу бизнинг сўнгги ўйинимиз эканини тушунамиз ва жаҳон чемпионатига чиқиш учун қўлимиздан келганини қилишимиз керак. Бизда битта ўйин бор, аммо уч очко олиш мумкин - биз албатта ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз," - деди Холанд.

Ўйин 16 ноябрь куни тунда бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 00:45 да бошланади.

Киритилди: 16:21, 16.11.2025.
Ўқилди: 855 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик