Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

«Нефтчи» «Локомотив»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Тошкентда йиғин ўтказаётган жамоамиз бугун навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушди. “Нефтчи”нинг бу галги рақиби ўз олдига юқори мақсадларни қўйган “Локомотив” жамоаси бўлди. Ўйинда “Нефтчи” футболчилари кичик ҳисобда ғалаба қозонишди. 

Фарғоналикларнинг биринчи голини “Локо”нинг собиқ ҳужумчиси Зайниддин Тожиев киритди. Бу яқинда жамоамиз сафига келиб қўшилган Тожиевнинг “Нефтчи” таркибидаги иккинчи голи саналади. Зайниддин якшанба куни бўлиб ўтган “Олмалиқ”қа қарши ўйинда ҳам рақиб дарвозасини ишғол этганди.

Иккинчи голни яна бир янги ўйинчи Вячеслав Пономарёв киритган бўлса, учинчи гол Сардор Соипов ҳисобига ёзилди.  Шундай қилиб, "Нефтчи" икки кунда  иккита ўртоқлик учрашувини ўтказди ва ҳар иккисида ҳам ғалаба қозонди.

Назорат учрашуви
«Локомотив» - «Нефтчи» 2:3
Голлар: Тожиев, Пономарёв, Соипов.
“Нефтчи”: Фаррух Турдалиев, Шавкат Насибуллаев, Вячеслав Пономарёв, Антон Монахов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Ғайрат Жумаев, Мирзакамол Камолов, Ғулом Ўрунов, Санжар Асқаралиев, Зайниддин Тожиев, Отабек Исроилов.
Захирадан майдонга тушганлар: Ғайрат Ҳасанов, Шукурали Пўлатов, Сардор Мирзаев, Носир Отақўзиев, Мўйдин Мамазулумов, Дилёрбек Эрматов, Иқбол Бобохонов, Сардор Соипов. 

Манба: www.fcneftchi.uz
Киритилди: 10:35, 23.07.2013.
Ўқилди: 4338 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [4098]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [4052]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3572]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3212]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2885]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2880]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2783]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2580]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2535]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2278]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик