Кириш Регистрация

"Фиорентина" собиқ мураббийи Пиолининг истеъфосига изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

Стефано Пиоли Италия чемпионатига зафарли қайтишни уддалай олмади. У "Фиорентина"дан ишдан бўшатилди. Флоренция клубининг собиқ устози Чезаре Пранделли мутахассиснинг ёнини олди. Унинг фикрича, содир бўлган воқеада мураббийдан кўра кўпроқ футболчиларнинг айби бор.

"Пиоли "Фиорентина" учун тўғри танлов эканига ишончим комил эди. Аммо клубда муаммо бор, тўғри структура йўқ. Агар сиз мураббийга сармоя киритган бўлсангиз, унга вақт беришингиз керак. Пиоли ягона жавобгар бўлиши мумкин эмас, мен талабларга жавоб бермайдиган ва заиф натижалар учун жавоб беришни истамайдиган ўйинчиларни кўряпман", - дея Пранделлининг сўзларини келтиради pianetamilan.it.

"Фиорентина" А Серияда сўнгги ўринда бормоқда.

Киритилди: 07:46, 18.11.2025.
Ўқилди: 451 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик