Кириш Регистрация
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК 2-2 Сўғдиёна
12/03 20:00 Динамо 1-1 Насаф
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия

Расман. Максим Шацких "Андижон" мураббийлигидан кетди

Баҳо:
+ | -

Шу йилнинг 13 май санасида "Андижон"га бош мураббий этиб тайинланган Максим Шацкихнинг шартнома муддати жорий йилнинг 31 декабрь санасигача мўлжалланган. Аммо клуб раҳбарияти мураббий билан ўзаро келишувга асосан шартномани бекор қилди. Бу ҳақда клуб телеграм-канали хабар берди.

"Биз Максим Александровичга жамоамиздаги 6 ойлик фаолияти давомидаги меҳнати учун миннатдорчилик билдирамиз. 

Шацких "Андижон" устози сифатида қўлидан келган барча ишни амалга ошириш ҳаракатида бўлди ва клуб ривожи йўлида меҳнатини аямади.

Шацких "Андижон" бош мураббийи сифатида барча мусобақаларда жами 24 та ўйин ўтказилди. Шундан 5 ғалаба, 9 дуранг ва 10 мағлубият қайд этилди. Қолаверса, Осиё Чемпионлар лигаси 2 да унинг бошчилигида қайд этилган натижалар ҳам эътиборга молик. Боиси, "Андижон" 4 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлай олди, мағлубиятсиз серия қайд этди.

Жамоамизни бошқариш вақтинчалик Акмал Шораҳмедов зиммасига юклатилди", - дейилади клуб хабарида.

Киритилди: 18:28, 18.11.2025.
Ўқилди: 1705 марта.
Фикрлар: 34 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.