"Реал Мадрид" ҳужумчиси Родриго клубдаги ўрни ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Мен жуда кўп иш қила олмайман - шунчаки ҳар бир машғулотда қаттиқ меҳнат қиламан. Айнан шу ерда мен мураббийнинг ишончини қозонишга ҳаракат қила оламан. Бу Бразилия терма жамоасида Анчелоттидан олган ишончим билан бир хилдир", - дейди Родриго.
24 ёшли Родригонинг келажаги ҳақидаги миш-мишлар мунтазам равишда матбуотга тарқалиб туради.













