Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

Алиссон қайтди - Слот тасдиқлади

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" посбони Алиссон сафга қайтди. Бу ҳақда жума кунги матбуот анжуманида мерсисайдликлар бош мураббийи Арне Слот маълум қилди.

"Алиссон ўтган ҳафта ва бу ҳафта тўлиқ машғулот ўтказди, шунинг учун у эртага ўйнаши мумкин. Агар бугун ҳаммаси яхши ўтса ва у тайёр бўлса, асосий таркибда майдонга тушади," - деди Слот журналистларга.

Маълумки, Алиссон сентябрь ойининг сўнгги оқшомида Истанбулда "Ливерпул" "Галатасарой"га ютқазганида (0:1) жароҳат олган эди. Бразилиялик дарвозабон турли мусобақаларда жамоанинг саккизта ўйинини ўтказиб юборди.

22 ноябрь, шанба куни "Ливерпуль" Премьер-лигада "Ноттингем Форест"ни қабул қилади.

Киритилди: 07:39, 22.11.2025.
Ўқилди: 587 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик