"Барселона" жамоаси бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ҳужумчи Роберт Левандовскининг ўйини ҳақида фикр билдирди.
37 ёшли польяк шанба куни "Атлетик" Бильбаога қарши ўйинда "кўк-анорранглилар"нинг "Камп Ноу"га қайтганидан кейинги илк голини урди.
Учрашув каталонияликларнинг йирик 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
"Левандовски - сўнгги ўн йил ичида дунёнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири. Уни яна шу ҳолатда кўриш жуда ёқимли," - деди Флик ўйиндан кейинги интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалги "Сельта"га (4:2) қарши ўйинда Роберт Левандовски хет-трик қайд этганди. У Ла Лига тўпурарлар пойгасида саккизта гол билан "Реал" вакили Килиан Мбаппедан кейин иккинчи ўринда бормоқда, француз ҳисобида 13 та гол бор.













