Кириш Регистрация

Эзе "Тоттенхэм"га қарши ўйинлар тарихига кирди

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" ярим ҳимоячиси Эберечи Эзе "Тоттенхэм" билан дербида хет-трик қайд этди.

"Канонирлар" АПЛ 12-турида "шпорлар"ни қабул қилди (4:1). Эзе учта гол урди - 41, 46 ва 76-дақиқаларда. Маълумот учун, 27 ёшли футболчи Англия чемпионатининг жорий мавсумида 11 ўйинда 4та гол ва 2та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Бу ушбу жамоалар ўртасидаги расмий ўйинлар тарихидаги тўртинчи хет-трик бўлди. Бунгача Тед Дрейк (1934 йилда "Арсенал" учун), Терри Дайсон (1961 йилда "Тоттенхэм" учун) ва Алан Сандерленд (1978 йилда "Арсенал" учун) бир ўйинда учта гол урган.

Киритилди: 03:40, 24.11.2025.
Ўқилди: 521 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4855]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4571]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4304]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3675]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3504]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3389]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3169]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2929]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2641]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2367]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик