Кириш Регистрация

Франк "Тоттенхэм"нинг ҳужумдаги муаммолари ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

"Тоттенхэм" бош мураббийи Томас Франк "Арсенал"га қарши ўйинда (1:4) жамоанинг ҳужумдаги муваффақиятсиз ўйини ҳақидаги саволга жавоб берди.

Бутун ўйин давомида "шпорлар" атиги учта зарба йўллади.

"Бу мавзу ҳар доим долзарб, биз муаммони тузатиш устида ишлаяпмиз. Бугунги ўйинда ҳам, "Челси" билан ўйинда бўлгани каби, ҳаммаси жуда ёмон эди. Ишлашда давом этиш керак.
Мен ўз лавозимимни эгаллаб турганимга тўрт ой бўлди ва бугун "Арсенал" ўз ривожланишида қанчалик олдинга силжигани сезилди. Аммо биз рақобатбардош эканлигимизни биламан ва буни "Манчестер Сити" ва "ПСЖ" билан ўйинларда исботлаганмиз", - деди Франк Sky Sports’га берган интервьюсида.

"Тоттенхэм" АПЛ 12-туридан кейин 18 очко билан 9-ўринда бормоқда.

Киритилди: 07:09, 24.11.2025.
Ўқилди: 353 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.