Кириш Регистрация
26/06 01:00 Кюрасао 0-2 Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор 2-1 Германия
26/06 04:00 Япония 1-1 Швеция
26/06 04:00 Тунис 1-3 Нидерландия
26/06 07:00 Туркия 3-2 АҚШ
26/06 07:00 Парагвай 0-0 Австралия
26/06 23:59 Норвегия - Франция
26/06 23:59 Сенегал - Ироқ
27/06 05:00 Уругвай - Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде - Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср - Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия - Бельгия
28/06 02:00 Панама - Англия
28/06 02:00 Хорватия - Гана
28/06 04:30 Конго ДР - Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия - Португалия
28/06 08:00 Жазоир - Австрия
28/06 08:00 Иордания - Аргентина

"Насаф"нинг ОФК Элит Чемпионлар Лигаси 5-турдаги рақиби ҳақида

Баҳо:
+ | -

Бугун "Насаф" клуби ОФК Элит Чемпионлар Лигаси мусобақасининг 5-тури доирасида Эроннинг "Трактор" жамоаси билан куч синашади.

Келинг, ушбу жамоа ҳақида бироз тўхталамиз.

"Трактор" жамоаси 55 йиллик тарихга эга. Клуб 1970 йилда ташкил этилган.

Жамоага мухлислар томонидан "Red wolves" (қизил бўрилар) деган лақаб берилган.

"Трактор" ўз уй учрашувларини Табриз шаҳрида жойлашган "Ядегар-э Эмам" стадионида ўтказади. Ушбу майдон 80 мингдан зиёд мухлисни ўз бағрига сиғдира олади.

Жамоа 2 карра Ҳазфи кубоги мусобақасида ва яна 1 бор мамлакат Суперкубоги ғолиби ҳисобланади. 2024/2025 йилги мавсум якунида эса ўз тарихида биринчи маротаба Эрон Гулф-Про лигасида чемпион бўлди.

"Трактор" шу вақтгача Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан ўтказилган расмий мусобақаларда 52 та ўйин ўтказган. Улардан 15 тасида ғалаба, 20 тасида мағлубият, 17 тасида эса дуранг натижа қайд этилган.

Жамоани айни пайтда 57 ёшли хорватиялик мутахассис Драган Скочич бошқармоқда. У ўз фаолияти давомида "Ан-Наср", "Ал-Араби", "Фулад" каби Осиёнинг номдор клубларида ишлаган. 2020 йилдан 2022 йилгача Эрон терма жамоасига устозлик қилган.

Мураббий "Трактор" жамоаси билан ўтган мавсум жамоа тарихида биринчи бор мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Шунингдек, Эрон Суперкубогини ҳам қўлга киритди.

Жамоа таркибида айни пайтда Даниал Исмаэилфар, Шожаи Халилзода, Алиреза Байранванд, Амирҳусайн Ҳусайнзода каби Эрон терма жамоаси футболчилари тўп тепишмоқда.

Ушбу клуб Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари учун ҳам бегона эмас. Айни вақтда "Трактор" сафида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Одил Ҳамробеков фаолият олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, ОФК Элит Чемпионлар Лигаси 5-туридан ўрин олган "Насаф" – "Трактор" учрашуви 24 ноябрь куни соат 18:45 да старт олади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 12:58, 24.11.2025.
Ўқилди: 757 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ибраҳимович Леаунинг Ўзбекистонга урган голи ҳақида гапирди [6847]

«Реал» Энцо Фернандес учун икки футболчисини беришга тайёр [4753]

Англияда Рэшфорднинг катта молиявий талабларини қондира оладиган клуб топилди [3200]

Моуриньо «Реал» ўйинини қайси юлдуз атрофида қурмоқчи эканлигини аниқлаб олди [3057]

«Барселона» Альварес учун рекорд даражадаги сумма таклиф қилишга тайёр [3047]

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланишини танқид қилди [2460]

ЖЧ-2026да қайси клуб вакиллари энг кўп гол урмоқда? [2217]

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчиси ЖЧ плей-офф босқичига чиқиш имкониятларини баҳолади [1990]

Месси Аргентина терма жамоасининг навбатдаги ўйинида майдонга тушадими? [1923]

ЖЧ-2026: Туркия 90+8-дақиқадаги гол эвазига АҚШни мағлуб этди, Парагвай ва Австралия ўйинида ҳисоб очилмади [1826]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик