Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

Леван Арвеладзе: "Про-Лига осон ўтмаслиги аниқ эди"

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" ярим ҳимоячиси Леван Арвеладзе клуб матбуот хизматига якунланган мавсум ҳақида қисқача фикрларини билдирди.

- Илк навбатда якунланган мавсум ҳақида фикр билдирсангиз?
- Йўл осон ўтмади. Менда Ўзбекистон Суперлигаси тажрибаси бўлган учун айтаман, Про-Лига кучсиз кўрингани йўқ, бу лигада ҳам кўтарилиш, пасайиш даври бўлди. Якунда биз вазифани бажардик ва кубокни кўтардик.

- Жамоалар сони кам бўлгани учун ўйинлар ҳам камроқ бўлди. Учрашувлар сонининг камлиги сабабли ўртада дам кунлари кўп бўлгани футболчиларга қийинчилик туғдирмадими?
- Ҳа, бу ҳам ўзига яраша қийинчиликлар туғдирди. Ҳар бир ўйинга тайёрланиш учун деярли бир йиғин ташкил қилинаётгандек эди. Бунда биз катта юклама олардик ва расмий ўйинларни соғинардик. Бу эса футболчини ҳам руҳан, ҳам жисмонан чарчатарди.

- Ушбу мавсумда рақиблардан нималарни кутгандингиз?
- Умуман олганда осон рақиб бўлмаслиги аниқ эди. Албатта, бу Суперлига эмаслигини билардим, лекин ғалабалар осонликча қўлга киритилмаслигини тушунаман.

- Биз "ФарДУ"га қарши ўйиндаёқ масалани ҳал қилишимиз ва интригани сўнгги тургача қолдирмаслигимиз мумкин эди. Ўша баҳсда нималар бўлиб кетди?
- Ўзимизга ишонч билан ўйнаётгандик, баҳсни биз назорат қилиб тургандик. Лекин ўшанда икки жаримадан узатилган тўплар барчасини ўзгартириб юборди. Нималар бўлса бўлди, бу футболнинг ажралмас қисми. Якунда биз чампион сифатида Суперлигага қайтдик.

- Янги мавсумдан нималар кутяпсиз?
- Ўзбекистондаги учинчи мавсумим ҳам сермаҳсул ўтди: иккита соврин кўтардим (кулади). Кўрамиз, кейинги мавсум қаерда бўлсам ҳам бор кучим билан ўйнашга, янада сермаҳсул бўлишга, яна бир соврин кўтаришга ҳаракат қиламан. Шунингдек, "Локомотив" мухлисларини ўтган мавсум билан табриклайман.

Манба: "Локомотив" матбуот хизмати
Киритилди: 17:24, 24.11.2025.
Ўқилди: 581 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» Винисиус билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди [2820]

Bild: «РБ Лейпциг» «Реал»нинг Диоманде бўйича 2 та таклифини рад этди [2509]

Арбелоа "Фулхэм"га "Реал" футболчисини олиб келмоқчи [2464]

"Реал" ҳимоячиси вояга етмаган билан жинсий алоқа видеосини тарқатиш айблови билан судда пайдо бўлади [2376]

Журналист «Реал» ва Винисиус ўртасидаги музокаралар ҳамда келишмовчилик сабабини ошкор қилди [2366]

«Барселона» Бельгиянинг иккинчи лигасидан қанот ҳужумчисини сафига қўшиб олди [2245]

Ўртоқлик учрашуви. "Бирмингем" - "Барселона" беллашувининг асосий таркиблари эълон қилинди [1905]

«Барселона» ўртоқлик учрашувида «Бирмингем Сити»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди (видеошарҳ) [1777]

Инфантино ФИФА президенти лавозимини тарк этиши мумкин [1773]

Суперлига. Август ойида ўтказиб юбормаслик керак бўлган 5 та учрашув [1575]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик