"Реал" бош мураббийи Хаби Алонсо клуб раҳбариятига "Ливерпуль" футболчиси Флориан Вирцнинг ҳолатини диққат билан кузатишни сўради.
Defensa Central хабарига кўра, 44 ёшли испаниялик мутахассис "Байер"да бирга ишлаган шогирдини Мадридда кўришни истамоқда. У ҳозир Англияда бахтсиз.
22 ёшли футболчи ёзда "доришунослар"дан 125 миллион евро эвазига сотиб олинди. У жамоа сафида жами 16 та ўйинда 3 та голли узатма амалга оширди.













