Кириш Регистрация

ЕЧЛ. Абдуқодир Ҳусанов 65 дақиқа ўйнаган баҳсда "Манчестер Сити" "Байер"га ютқазди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" Чемпионлар Лигаси умумий босқич 5-туридан ўрин олган "Байер"га қарши баҳсда мағлубиятга учради - 0:2. Ўйин Англиядаги "Этиҳад" стадионида бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 23-дақиқасида немис жамоаси ҳимоячиси Алекс Гримальдо ҳисобни очди. Иккинчи бўлим бошида Патрик Шик леверкузенликларнинг иккинчи голини урди.

Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушди ва 65 дақиқа ўйнади.

"Байер" очколарини 8тага етказиб, 13-ўринга кўтарилиб олди. "Манчестер Сити" эса 6-поғонага тушиб кетди - 10 очко.

ЕЧЛ. 5-тур

26 ноябрь, 01:00

Манчестер Сити - Байер - 0:2

Голлар: Гримальдо, 23 (0:1). Шик, 54 (0:2)

Манчестер Сити: Траффорд, Стоунс, Аке, Аит Нури (О`Райли, 46), Ҳусанов (Холанд, 65), Гонсалес, Льюис (Доку, 46), Рейндерс, Савио, Бобб (Фоден, 46), Мармуш (Шерки, 65)

Байер: Флеккен, Баде, Белосян, Куанса, Гарсия, Маза, Гримальдо, Поку, Тилльман, Кофане (Телла, 82), Шик

Огоҳлантиришлар: Гримальдо, 60. Кофане, 78

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:06, 26.11.2025.
Ўқилди: 2499 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.